English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франция тадбиркорлари уюшмаси раҳбари компанияларни Россия бозорини тарк этмасликка чақирди
12:28 / 2022-03-16

Франция тадбиркорлари ассоциацияси раҳбари Жоффруа Ру де Безьё компанияларни Россиядаги бизнесларини ёпмасликка чақирди.

– Россиядаги француз компанияларида 160 минг киши ишлайди ва корхоналарни ёпмаслик иш берувчи сифатида бизнинг бурчимиздир, – деди Жоффруа Ру де Безьё сешанба куни “BFM” телеканалида. Россияда 10 нафар ходими бўлган америкалик компаниялар учун ўз бизнесини ёпиш қийин бўлмайди, бироқ биз масъул иш берувчи сифатида ўз ходимларимиз ва россиялик истеъмолчиларга ёрдам беришимиз зарур.

Унинг таъкидлашича, Франция ҳукумати Россияда фаолият юритувчи компанияларни ёпишни талаб қилмаган. “Auchan” чакана савдо тармоғи Украинада ҳам, Россияда ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Март ойи бошида Елисей саройида Франция президенти Эммануэль Макрон раислигида бўлиб ўтган йиғилишда таъкидланганидек, республикадаги 15 та йирик компаниянинг ҳеч бири Москва билан алоқаларини узмаган. Бу рўйхатга Франциянинг етакчи банки “Societe Generale”, энергетика ва газ компанияси “Engie”, самолёт ишлаб чиқарувчи “Airbus”, “Auchan” савдо уйи, “Danone” озиқ-овқат компанияси киради.