Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франция соғлиқни сақлаш вазири аҳолини янги йил байрамини нишонламасликка чақирди
09:46 / 2020-12-28

Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран янги йил байрамини нишонлашни бекор қилишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, “пандемия даврида янги йилни қарши олишнинг энг яхши йўли – уни кутиб олмасликдир”.

“Le Journal du Dimanche” наршрининг ёзишича, вазир байрам туфайли чеклов чораларининг юмшатилиши касаллик суратининг ошишига сабаб бўлишидан хавотирда.  

Веран, шунингдек, байрам кунларида чекловлар янада кучайтирилишини истисно қилмаган.

Айни пайтда у 2021 йилда французлар катта байрам уюштириб, вирус устидан ғалабани нишонлашига умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Францияда коммендантлик соати жорий қилинган.