Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Франция қишда газ танқислигига дуч келмайди
15:55 / 2022-09-02

Келаётган қишда Францияда газ танқислиги бўлмайди, деб баёнот берди Франциянинг Engie энергетика компанияси раҳбари Катрин Макгрегор.

"Биз Францияда газ билан боғлиқ вазиятдан етарлича хотиржаммиз. Шунга қарамай, таъкидламоқчимизки, Европанинг, жумладан Франциянинг ҳам энергетика тизими босим остида ишламоқда. Агарда киш ҳаддан ортиқ совуқ келмаса ёки электр ишлаб чиқаришнинг газдан бошқа воситалари етарлича қувватда ишласа биз газ масаласида хавотир олмаймиз", – деди Макгрегор RTL радиостанцияси эфирида чиқиш қилиб.

Унинг қўшимча қилишича, Франциянинг газ омборлари ҳозирда 93 фоизга тўлдирилган.