Франция - Ўзбекистон: Тадбиркорлар манфаатига оид масалалар муҳокама қилинди
Бизнес-омбудсман томонидан мамлакатимизда тадбиркорларнинг манфаатларини қонуний ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Бу борада хорижий амалиётларни қўллашга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда.
Бизнес-омбудсман девонида Вакил ўринбосари Жамшид Ўрунов ва Франция-Ўзбекистон иқтисодий палатаси раиси Жоанна Голас билан учрашув бўлиб ўтди.
Франция-Ўзбекистон иқтисодий палатаси Франция ва мамлакатимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи ташкилот.
У 2016 йилда Парижда Франция-Ўзбекистон ишбилармонлар клуби сифатида ташкил этилган бўлиб, 2023 йилнинг ноябрь ойида Франция - Ўзбекистон иқтисодий палатасига айлантирилди.
Учрашув давомида томонлар тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, хусусан, Франция капитали иштирокидаги корхоналарнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Гулноза Бобоева, ЎзА