Франция маданият вазири Рашида Дати Европа парламентидаги фаолияти давомида коррупция ва мансаб ваколатини суистеъмол қилганликда айбланиб, судга тортилади, деган суддаги манба AFP агентлигига.
Келгуси йил Париж мэри бўлишни мақсад қилган юқори мартабали вазир Дати 2019 йил Европа Иттифоқи институтида ишлаган вақти “Renault-Nissan” автомобиллар гуруҳига ён босишда айбланган.
59 ёшли Дати айбловни инкор этди ва AFP сўровига жавоб бермади.
– Бу қарорга жавобан шикоят қиламиз, – деди Рашиданинг адвокатлари Оливье Барателли ва Оливье Пардо.
Шимолий африкалик меҳнат муҳожирларининг қизи Дати қарор қабул қилинишидан олдин кескин изоҳ берганди.
– Мен сизларни ғалаба сари етаклайман, – деди Франция пойтахтининг аксарият вазирликлари, мамлакат парламенти ва кўплаб хорижий элчихоналар жойлашган 7-округи мэри Дати. – Баъзилар шахсий ҳаётим, номзодлигим билан боғлиқ кўплаб жиҳатлар туфайли менга ҳужум қилишга уринмоқда. Мен ҳеч нарсадан ва ҳеч кимдан қўрқмайман.
– 2007-2009 йиллар давомида ўнг қанот етакчиси Николя Саркози даврида адлия вазири бўлиб ишлаган Дати ҳукуматда қолади, – деди Президент Эммануэль Макроннинг иттифоқчилари.
Дати 2010-2012 йиллари Нидерландияда жойлашган “Renault-Nissan” шўъба корхонасидан адвокатлик тўлови сифатида 900 000 евро (1 миллион доллар) олишда айбланмоқда. У 2009-2019 йиллардаа Европарламент депутати эди.
Сешанба куни имзоланган, нусхаси AFP томонидан ўрганилган қарорда тергов судьялари Датининг парламентдаги фаолияти “хайрихоҳлик” экани, бу “унинг ваколатига ҳам, адвокатлик касбига ҳам мос келмайдиган ҳолатлиги келтирилган.
Суд манбаси айтишича, француз тергов судьялари “Renault-Nissan” компаниясининг собиқ раиси ва бош директори Карлос Гонни ҳам судга бериш бўйича кўрсатма берган.
Японияда ҳибсдан қочиб, бир неча йилдан бери Ливанда яшаб келаётган 71 ёшли қария ҳам айбловни рад этди.
29 сентябрь куни бўлиб ўтадиган мажлисда суд санаси белгиланади.
М.Пирматова, ЎзА