Франция ҳарбий денгиз кучларини кучайтирмоқда
Яқин Шарқдаги кескин вазият фонида Франция минтақадаги ҳарбий-денгиз иштирокини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Эммануэль Макрон Кипрга ташрифи чоғида маълум қилди.
Таъкидланишича, Франция ҳозирда Ўрта ер денгизи, Қизил денгиз ва эҳтимолий равишда Ҳурмуз бўғози ҳудудига қарийб 12 та ҳарбий кема жўнатмоқда. Улар орасида ўлканинг асосий денгиз кучларидан бири бўлган “Charles de Gaulle” зарба гуруҳи ҳам бор.

Макрон Пафос шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг журналистлар билан мулоқотда Европа давлатлари минтақадаги иттифоқчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мудофаа чораларини кўраётганини билдирди.
– Агар Кипрга ҳужум қилинса, бу Европа учун ҳам таҳдид ҳисобланади, – деди француз етакчиси.
Д.Ҳакимов, ЎзА