Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги нутқида Франция Президенти Эммануэль Макрон Германия билан ядровий қуролни чеклаш бўйича ҳамкорлик бошланганини эълон қилди.
У мазкур мулоқот қитъадаги мудофаа ва хавфсизликка нисбатан “яхлит ёндашув”нинг бир қисми сифатида муҳимлигини таъкидлади.
– Бу ташаббус Европанинг географик хусусияти ва хавфсизлик масаласидаги мустақиллигига нисбатан эҳтиёжни ҳисобга олади, – деди у. – Аввало, бу мавзудаги мулоқотнинг ўзи долзарб. Янада муҳими шуки, бизда ядровий қурол чекланишини мудофаа ва хавфсизликка яхлит ёндашув билан уйғунлаштиришимкони бор.
Франция раҳбари кўҳна қитъа ўз хавфсизлиги тизимини қайта кўриб чиқиши кераклиги, чунки ҳозирги тизим вақт синовидан ўтолмаслигини ҳам таъкидлади.
– Биз Россия билан бир жойда яшаймиз, европаликлар ҳам шундай ва мен бу музокарани бошқа биров ташкил қилишини истамайман, – деди Макрон Қўшма Штатларнинг Москва билан бевосита музокараси ҳақида гапираркан.
У чеклаш илгари соф миллий имтиёз бўлганини таъкидлаб, шундай қўшимча қилди:
– Миллий доктринамизни қандай шакллантириш мумкинлигини англаш учун Канцлер Фридрих Мерц ва бошқа Европа раҳбарлари билан стратегик мулоқот бошладик.
С.Раҳимов, ЎзА