Фракталлар назарияси асосида қон томирларни геометрик моделлаштириш
Шахзода Аманбоевна АНАРОВА профессор техника фанлари доктори Тошкент ахборот технологиялари университети Тошкент, Ўзбекистон shakhzodaanarova@gmail.com Жамолиддин Синдорович ЖАББАРОВ доцент техника фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Самарқанд давлат университети Самарқанд, Ўзбекистон jamoliddin.jabbarov@mail.ru Ғолибжон Камолиддин ўғли БАХРИДДИНОВ асистент Ўзбекистон-Финландия педагогика институти Самарқанд, Ўзбекистон baxriddinov_2014@mail.ru
Аннотация
Мазкур мақола фракталлар назарияси асосида қон томирларни геометрик моделлаштиришга қаратилган. Бунда инсон қон томирларининг жойлашувини фракталлар назарияси асосида геометрик моделлаштириш ва фрактал ўлчовларини ҳисоблашнинг турли хил математик усуллари батафсил баёни қилинган ҳамда қон томирларнинг касрли ўлчовини аниқлашдаги хатоликлар таҳлили ифодалаб берилган.
Таянч сўзлар: фрактал, фрактал графика, стохастик, морфемик, фрактал ўлчов.