English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФҚБ Трампга суиқасд сабабини аниқлай олмаяпти
17:44 / 2024-08-29

“Washington Post” хабар беришича, АҚШ Федарал қидирув бюроси президентликка номзод Дональд Трампга суиқасд қилган 20 ёшли йигитнинг жинояти сабабини ҳамон аниқлай олмади.

Федерал терговчилар воқега ҳеч қандай асос ёки хорижий аралашув ҳолатини топмади. Мутахассислар 20 ёшли гумонланувчи Томас Крукснинг беш йиллик фаолиятини ўрганишди.

ФҚБ айбдор қандай қарашга эгалигини айтишга ҳали тайёр эмас. У изчил сиёсий йўналиш намоён этмаган. Шунчаки, интернетда Демократик ва Республикачилар партиялари қурултойлари ва Президент Жо Байденга тегишли турли хил маълумотларни тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июль ойида уюштирилган суиқасд натижасида давлат раҳбарлигига даъвогар қулоғидан яраланган эди. Айни пайт ушбу ҳодиса бўйича тергов давом этяпти.