English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фойдали қазилмаларни майдалаш, саралаш, бойитиш ҳамда руда ва концентрат бўлаклашда ишларнинг хавфсизлиги қоидалари тасдиқланди
14:35 / 2025-11-10

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Фойдали қазилмаларни майдалаш, саралаш, бойитиш ҳамда руда ва концентрат бўлаклашда ишларнинг хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисда” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг “Ер қаъри тўғрисида”ги, “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги ҳамда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлари ижросини таъминлаш, шунингдек, фойдали қазилмаларни майдалаш, саралаш, бойитиш ҳамда руда ва концентратларни бўлаклашда саноат хавфсизлиги талаблари бажарилиши, ишчиларнинг соғлиғи ва ҳаётига бўлган зарар ҳамда хавфнинг олдини олишга қаратилган хавфсизлик талабларини белгилаш мақсадида: 

фойдали қазилмаларни майдалаш, саралаш, бойитиш ҳамда руда ва концентратларни бўлаклашда ишларнинг хавфсизлигини белгилаш; 

фойдали қазилмаларни бойитиш фабрикаларида компрессор станциялари, юк кўтариш машиналари ва лифтларни, газ хўжалиги, босим остида ишлайдиган идишлар ва қувур йўлларни фойдаланишга қабул қилиш; 

ишлаб чиқариш маҳсулотларини синаб кўришнини назарда тутувчи қоидалар тасдиқланди. 

Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Ер қаъри тўғрисида”ги ва “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, фойдали қазилмаларни майдалаш, саралаш, бойитиш ҳамда руда ва концентратларни бўлаклашда ишларнинг хавсизлик тартибини белгилайди.

Қарорда белгиланган қоидаларга кўра ерости шароитларида ва конларда фойдали қазилмаларни қайта ишлаш мазкур қоидалар талабларини ҳисобга олган ҳолда ва соҳага оид норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда ўтказилади. 

Фойдали қазилмаларни бойитиш фабрикаси, заводи, цехи ва бошқа ишлаб чиқариш объектини қуриш, қайта таъмирлаш ва фойдаланишга топшириш ушбу қоидалар ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади. 

Янги ва қайта таъмирланган фабрикалар, шунингдек, ишлаб турган фабрикалардаги объектлар қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ фойдаланишга қабул қилинади. 

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини фойдаланишга қабул қилиб, ишга тушириш жараёнида хавфли ишлаб чиқариш объектининг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги текширилади,  хавфли ишлаб чиқариш объектини ишга тушираётган корхонанинг тайёрлиги ва хавфли ишлаб чиқариш объектида авариялар оқибатининг олдини олиш ва бартараф этишга тайёрлиги кўриб чиқилади. 

Мазкур қарор расмий эълон қилингандан икки ой ўтгач кучга киради.

ЎзА