Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фойдали келишув
10:45 / 2024-05-10

Яқинда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси ўртасида Ўзбекистонда “Нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги битим имзоланди.

Ушбу лойиҳа 2022- 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади. Лойиҳа хусусий секторга мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун имтиёзли кредитлардан фойдаланиш имкониятларини тақдим этади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича,  ушбу келишувга жорий йилнинг 2 май куни томонлар ўртасидаги учрашув доирасида эришилган.

 

Н. Зиёдуллаева тайёрлади,ЎзА