Эслатма!
Ҳурматли йўловчилар, 2022 йил 25 январь куни Республикамиз электр энергия таъминоти тизимида юзага келган узилиш натижасида йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига ўзгаришлар киритилди. “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AЖ сизларга электр энергия таъминоти тўлиқ тикланиши билан барча поездлар ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланишини маълум қилади.
Бундан ташқари ҳаракат жадвалида ўзгариш бўлган пайтда олдиндан харид қилинган ва фойдаланилмаган чипталарини темир йўл кассаларида ҳеч қандай қўшимча тўловларсиз қайтариб олинади, ёки бошқа кунга алмаштириб берилади.
Ҳудудлардаги темир йўл кассаларида чипталарини алмаштиришга улгурмаган йўловчилар эса, Тошкент марказий темир йўл вокзалидаги кассаларга келиб бемалол алмаштириб олишлари мумкин.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ