Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Fox News: Путин ва Трамп 11 август куни учрашиши мумкин
18:12 / 2025-08-08

Россия Президенти Владимир Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп ўртасидаги учрашув келаси душанбада бўлиб ўтиши мумкин, деб ёзган “Fox News” телеканали музокарадан хабардор икки манбага таяниб. Эҳтимолий манзил сифатида Рим кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РФ етакчиси ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга Россия ва АҚШ яқин кунларда биринчи шахслар учрашиши бўйича келишиб олгани ва бу борада иш бошланганини маълум қилганди. Дарвоқе, Путин кеча БАА Трамп билан учрашув учун мос жойлардан бири эканини айтганди.

Хабарга кўра, агар учрашув ҳафта охирида бўлиб ўтса, Рим ҳамон Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларидаги вариантлар каби муҳим жой сифатида кўриб чиқилади.