Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Found HER” стартаплар танлови
16:36 / 2023-05-17

“Plug and Play” техника маркази “Found HER” танловига аризалар қабул қилишни бошлади. Танловда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонлик стартапчиларининг лойиҳалари иштирок этиши мумкин. Лойиҳа асосчилари орасида ҳеч бўлмаганда бир нафар аёлнинг бўлиши мажбурий шарт ҳисобланади.

“Found HER” доирасида ёш бизнесвуменларга соҳада самарадорликни ошириш учун ресурс ва маблағлар тақдим этилади. Улар устозларнинг қўллаб-қувватлаши, нетворкинг, маблағ ажратишга жалб қилиш бўйича тавсияларга таянишлари мумкин. Дастурда иштирок этиш бепул, иштирок этиш учун 10 июнгача рўйхатдан ўтиш лозим.  

“Found HER” дастури Марказий Осиёда аёлларнинг стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Келажакдаги тараққиёт ташаббуси кўмагида амалга оширилмоқда.

Роман БОНДАРЧУК, 
ЎзА.