Фототанловда 450 дан зиёд бола иштирокидаги фотосуратлар жамланмаси тўпланди
Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда ЮНEСКО томонидан #wearethechildren кенг кўламли фототанловига старт берилган эди.
Вазирлик матбуот хизматининг таъкидлашича, танловга айни пайтгача 100 дан ортиқ фотограф ўз ишларини юборди ва 450 дан зиёд бола иштирокидаги фотосуратлар жамланмаси тўпланди.
Танлов 30 октябрга қадар давом этади.
Энг яхши деб топилган фотосуратлар “Uzbekistan” фототўпламига киритилади ва 14-16 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон халқаро конференцияси доирасида ташкил этиладиган илк халқаро фотокўргазмага қўйилади. Шунингдек, ғолиблар Париждаги кўргазма экскурсиясида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритади.
14-20 ноябрь кунлари «Ҳумо арена»да ўтказиладиган мазкур фотокўргазмага кириш бепул.
ЎзА