Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фотосуратга кўчган “Қадрли лаҳзалар”
15:30 / 2021-10-27

Пойтахтимиздаги Тошкент фотосуратлар уйида иорданиялик халқаро фотосурат устаси Абдулраҳмон Савалҳанинг “Қадрли лаҳзалар” номли шахсий фотокўргазмаси очилди.

Ўзбекистон Бадиий академияси, Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган кўргазмада  Абдулраҳмон Савалҳанинг Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания, Туркия ва Ўзбекистонда тасвирга олган фотосуратлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилмоқда.

[gallery-4450]

Абдулраҳмон Савалҳа Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги “Central St' Martin” номли Санъат ва дизайн мактабининг “Art and Photography” йўналишида таҳсил олган. Қарийб 30 йиллик фаолияти давомида Буюк Британия, Италия, Испания, Япония, Туркия, Хитой, Сурия, Саудия Арабистони ва Ўзбекистонда ўтказилган 18 дан ортиқ халқаро кўргазмаларда иштирок этган. 2019 йилдан буён мамлакатимизда яшаб, ижод қилиб келмоқда.  

 

Ойбек ПАРДАЕВ (сурат), ЎзА