Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФОТОРЕПОРТАЖ: Самарали меҳнатнинг муносиб рағбати
19:13 / 2019-09-19

“Деҳқонобод калий заводи” масъулияти чекланган жамияти мустақиллик йилларида ташкил этилган йирик саноат корхоналаридан бири.


“Деҳқонобод калий заводи” масъулияти чекланган жамияти мустақиллик йилларида ташкил этилган йирик саноат корхоналаридан бири. Айни пайтда бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар дунёнинг қарийб 20 давлатига экспорт қилинаётир.

Ўтган йили хорижга 230 минг тоннадан ортиқ калийли ўғитлар сотилди. Шу билан бирга, корхона томонидан ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва пировард натижада иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган янги истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Албатта, эришилаётган ютуқлар замирида мутахассислар ва ишчиларнинг улкан ҳиссаси бор. Уларнинг фидокорона меҳнати самараси бугун ҳар жабҳада акс этмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 29 августдаги фармони билан мазкур корхонанинг лаҳим ўтиш комбайни машинисти Шавкат Сафаров “Шуҳрат” медали билан тақдирлангани ҳам корхона ишчи ва ходимлари меҳнатига берилган муносиб баҳо бўлди.

– Завод қурилишининг илк палласидан буён шу ерда меҳнат қиламан, – дейди Шавкат Сафаров. – Доимо масъулият билан, билим ва тажрибамни муттасил ошириб борган ҳолда ишлашга ҳаракат қиламан. Асосийси,раҳбариятимиз биз ишчиларни қўллаб-қувватлаб, самарали фаолиятимиз учун зарур шароитларни яратиб бермоқда. Камтарона хизматларим Президентимиз томонидан юқори баҳоланиб, “Шуҳрат” медали билан тақдирланганим зиммамдаги масъулиятни янада оширди. Кучим, шижоатим борича ана шу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

3.jpg

2.jpg

7.jpg