Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фоторепортаж: Патир, кулча, лочира , ширмой...
11:03 / 2020-04-01

Юртимиз ҳар бир ҳудудининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гап кетганда, беихтиёр дастурхон кўрки ҳисобланган нон ҳам тилга олинади.


Юртимиз ҳар бир ҳудудининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гап кетганда, беихтиёр дастурхон кўрки ҳисобланган нон ҳам тилга олинади. Инсон меъдасига ҳеч қачон тегмайдиган бу неъматнинг ясалиши, ҳажми ва шакли турли жойларда турлича бўлса-да, барчасининг бирдек мазаси ҳамда хуш бўйи кишига ҳузур бахш этади. Дарвоқе, унинг турлари ҳам кўп: патир, кулча, лочира, ширмой...

Наманганда ҳам уста новвойлар жуда кўп. Улар ўзбек нонининг шуҳратини узоқ-яқин ўлкаларга ёйиб келмоқдалар.

Наманган шаҳридаги ҳар бир маҳаллада, албатта, гузар бор. Уларнинг ҳар бирида туну кун ишлайдиган новвойхонани учратасиз. Эрта тонгдан то кечгача гузарларда иссиқ ноннинг ҳиди таралиб туради. Катта-кичик бозорлардаги нон расталарида терилган маҳсулотларнинг турфалигидан кўз қамашади. Жиззали, гўштли, ёғли, уй нонлари ва патирлар, сутли ширмойлар...

Эҳ, Наманган нонларини емабсиз, бу дунёга келмабсиз...

photo_2020-04-01_10-51-03.jpg

photo_2020-04-01_10-50-57.jpg

photo_2020-04-01_10-51-00.jpg