Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФОТОРЕПОРТАЖ: Фарғонадаги Ўзбекистон - Хитой қўшма корхонаси
13:08 / 2019-09-02

Фарғонадаги “Наримтекс” Ўзбекистон - Хитой қўшма корхонасида мингдан ортиқ моделдаги аёллар либослари, қишки кийимлар тайёрланади.


Фарғонадаги “Наримтекс” Ўзбекистон - Хитой қўшма корхонасида мингдан ортиқ моделдаги аёллар либослари, қишки кийимлар тайёрланади.

2018 йилда ташкил этилган корхона ўтган вақт мобайнида маҳсулот сифати, замонавий услуби билан ном қозонишга улгурди. Айни пайтда бу ерда тайёрланаётган либослар ички бозордан ташқари, қўшни республикалар ва Европа давлатларига экспорт қилинмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил июнь ойида Фарғона вилоятига ташрифи чоғида “Наримтекс” қўшма корхонасида жун аралашмали мато ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Лойиҳа асосида Марғилондаги қаровсиз, бўш ётган бино мазкур корхона тасарруфига ажратилиб, ишлаб чиқаришни жорий этиш учун инвестиция киритилди, замонавий дастгоҳлар ўрнатилди.

Орадан роса бир йил ўтиб, ўша ноёб матонинг илк турлари яралди. 10 миллион АҚШ доллари қийматидаги янги лойиҳа қўшимча иш ўринлари яратилишига ҳам хизмат қилди.

3.JPG

4.JPG

5.JPG

7.JPG

8.JPG

9.JPG

11.JPG