ФОТОРЕПОРТАЖ: Тошкентда бир кеча-кундузда 132 мингта автомобилни ўтказиш қувватига эга янги йўл ўтказгич тўлиқ ишга туширилди
-
Тошкент халқаро аэропортига элтувчи, Бобур кўчасидаги янги йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 702 метр, эни 46 метрни ташкил этади. Янги йўл ўтказгичда 2 та айлана ва 4 та ёйсимон “қанот”лар барпо этилган бўлиб, у Кичик ҳалқа йўли ҳамда Содиқ Толипов кўчалари билан самарали боғланган. Бу қайрилиб олишга ҳожат қолдирмай, автомобиллар ҳаракатини осонлаштиради. Умуман, ушбу транспорт боғламаси 1 соат ичида 5 мингта, бир кеча-кундузда 132 мингта автомобилни ўтказиш қувватига эга бўлди.
[gallery-19999]
Рустам НАЗАРМАТОВ (сурат), ЎзА