Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФОТОРЕПОРТАЖ: Ўзбекистон ва USAID ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди
22:18 / 2021-09-21

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) администратори Саманта Пауэр билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва USAID ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Афғонистондаги вазият ва мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш бўйича зарур ёрдам кўрсатишнинг аҳамияти хусусида фикр алмашилди.

[gallery-3988]

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги дастурларни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистоннинг COVID-19'га қарши курашини қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

 

Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА