ФОТОРЕПОРТАЖ: Ўзбекистон – Мўғулистон 12:0
Аёллар футболи ўртасида 2022 йилги Осиё кубоги учун саралаш баҳслари давом этмоқда.
[gallery-3970]
Бугун пойтахтимизнинг “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон ҳамда Мўғулистон терма жамоалари учрашуви бўлиб ўтди. Терма жамоамиз қизлари рақибларини 12:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Людмила Карачик (15), Диёрахон Ҳабибуллаева (20, 22, 52), Нилуфар Қудратова (27, 60), Алтунтуя Алтансукх (31), Маҳлиёхон Сарикова (47, 63, 83), Саида Галимова (72) ҳамда Мафтуна Шойимова (74) муаллифлик қилди.
Мўғулистон жамоаси 1-турда Жанубий Кореяга ҳам худди шу ҳисобда - 0:12 имкониятни бой берган эди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА