Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФОТОРЕПОРТАЖ: Ўзбекистон Халқаро полиция ассоциацияси 2 ёшда
18:55 / 2021-10-07

Пойтахтимизда Ўзбекистон Халқаро полиция ассоциацияси ташкил топганига 2 йил тўлиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳарбийлар, спортчилар, полиция ассоциацияси вакиллари, имконияти чекланганлар ва уларнинг ота-оналари, шунингдек, соҳага қизиқувчан кишилар иштирок этди.

[gallery-4193]

“INTERNATIONAL POLICE ASSOCIATION” (Uzbek Section) – IPA 2019 йил 7 октябрда расман рўйхатга олинган бўлиб, 2012 йилдан буён Россия Федерацияси халқаро полиция ассоциацияси аъзоси. 2016 йилдан кузатувчи сифатида “Бутунжаҳон IPA сертификати”га эга.

IPA – унвони, ирқи, танасининг ранги, тили ва диний эътиқодидан қатъий назар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг истеъфодаги вакилларидан ташкил топган мустақил ташкилотдир. У дўстона муносабатлар ўрнатиш, халқаро ҳамкорликка кўмаклашиш, маданий алоқаларни ривожлантириш ҳамда касб тажрибаси билан алмашишга ҳам хизмат қилади.

ЎзА фотомухбири

Муҳаммад АМИН олган суратлар.