Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фотолуқма: Фарғонада табиий газ тортишнинг "антиқа усули"га ким рухсат берди?
17:35 / 2020-11-25

Совуқ кунлар бошланиши билан жойларда табиий газнинг босими анча пастлади.

Хусусан, Фарғона вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларини иситишда айрим муаммолар кузатилмоқда.

Ўзбекистон туманида эса бундай пайтда антиқа усуллардан фойдаланаётганини, техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол тарзда бузилаётганлигини қандай тушуниш мумкин?

Хусусан, "Туюл" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 10-мактабгача таълим ташкилотида аянчли ҳолатнинг гувоҳи бўлдик. Бу ерда бир дона газ сўрғич ускунаси ўрнатилиб, бемалол фойдаланиб келиняпти. Боғча масъуллари бунинг учун газ идораси томонидан рухсат берилганлигини айтишди. Аммо биз "Ҳудудгаз Фарғона" газ таъминоти филиалининг туман бўлими раҳбаридан мазкур масалада изоҳ ололмадик.

[gallery-163]

Жажжи болажонлар тарбияланаётган бу масканни иситиш долзарб эканлигини тушунамиз. Мотор ёрдамида тортилаётган табиий газнинг техник ва ёнғин хавфсизлигига ким жавоб беради?  

М.СУЛАЙМОНОВ, ЎзА