Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фотима опанинг қишки гулзори
12:00 / 2024-01-29

ФОТОРЕПОРТАЖ

Гул етиштиришда наманганликларнинг донғи дунёга таралган. Наманганда қиш кунида ҳам худди баҳордек муҳитга эга, гуллар ифори тўлган хонадонлар талайгина.  

Янги Наманган туманининг Янги замин маҳалласида яшовчи гулчи оила – Фотима Абдуллаева хонадонида ҳам 130 хил турдаги гул парвариш қилинмоқда. Бу нафис чечаклар анъанавий Гуллар фестивали учун махсус етиштирилмоқда.  

[gallery-15678]

Фотима опанинг таъкидлашича, 2023 йилда гулчилик ортидан 20 минг АҚШ доллари миқдорида соф фойда олинган бўлиб, бу йилги даромад 30 минг АҚШ долларига етказилиши кўзланган. Аҳамиятлиси, ушбу оила ташкил этган 3 та иссиқхонада ҳудуддаги 20 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган.

Ҳа, айтгандай, Янги Наманган гуллари қўшни Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларига ҳам экспорт қилинмоқда.  

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА