English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Форум янги Ўзбекистон ёшларини бир мақсадга бирлаштирди
18:27 / 2022-06-30

30 июнь – Ёшлар куни

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан Ёшлар форуми ўтказилмоқда.

Пойтахтимиздаги Маърифат марказида бўлиб ўтаётган мазкур тадбирда жамият ижроия аппарати ва республикамизнинг турли ҳудудларидаги таркибий бўлинма ҳамда ташкилотларидан 100 нафарга яқин ишчи-ходим таклиф этилди.

Форум очилишида сўзга чиққанлар Президентимиз томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтидорини намоён этишда қулай шароит яратилаётгани ва улар ҳам бу имкониятдан оқилона фойдаланиб, жамиятда ўз ўрнини топаётганини ҳамда Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги "2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори бу каби эзгу ишларни ташкил этишда муҳим ҳуқуқий асосдир.

Айтиш жоизки, “Ўзтрансгаз” АЖ таркибида 8 та магистрал газ қувурлари бошқармаси, 2 та газни ер остида сақлаш иншооти ва 1 та унитар корхонаси фаолият юритади. Бу ташкилотлар томонидан 13 200 километрдан ортиқ турли ҳажмдаги магистрал газ қувурлари, 420 та газ тақсимлаш станцияси, 22 та компрессор станцияси ҳамда 2 та газни ер остида сақлаш иншооти эксплуатация қилинади. Бугунги кунда жамият тизимидаги корхоналарда 8 минг нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг 1000 нафардан ортиғи 30 ёшгача бўлган ёшлардир.

"Ўзтрансгаз" АЖ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси Самандар Содиқов биз билан суҳбат чоғида ушбу форум жуда қизиқарли ва мазмунли ўтаётгани, ёшлар учун ўзаро танишув ва қизғин мулоқот майдонига айланганини таъқидлади.

– Бугунги форум тизим ёшларини бир мақсадга бирлаштирганидан жуда хурсандман. Улар орасида муҳандис ва энергетиклар, диспетчер ва АКТ мутахассислари, тармоқ кузатувчилари, газ қувури пайвандчилари, ҳисобчилар, ГРС операторлари, технологлар каби ўнлаб касб эгалари бор. Уларнинг барчаси мамлакатимиздаги йирик ва муҳим тармоқ магистрал газ қувурлари тизими ва унинг таркибига кирувчи муҳандислик иншоотларида хизмат кўрсатади. Бу ёшлар соҳадаги муҳим аҳамиятга эга лавозимларда меҳнат қилиб, тармоқ ривожига ҳисса қўшиб келмоқда, – деди у.

Форум дастури икки кунга мўлжалланган бўлиб, у ранг-баранг тадбирларни ўз ичига олади. Тизим ёшларининг “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раиси билан бевосита суҳбати, “Шахсий ривожланиш” ва "Лидерлик психологияси" мавзуларида тренинглар, “Заковат” интеллектуал ўйини, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат каби тадбирлар шулар жумласидандир.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА