French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Форум хорижий ишбилармонлар учун муҳим йўриқнома бўлди
20:12 / 2022-03-24

Муҳаммад Ёқуб Шоиқ (Покистон)

- Етти йилдан буён Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлик қилиб келамиз. Шериклик доирасида Афғонистон орқали Тошкентдан Карачигача бўлган йўл инфраструктурасини такомиллаштириш лойиҳасини амалга оширяпмиз. Шу орқали Ўзбекистон ва Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо айланмаси ҳажмини оширишга ҳисса қўшиш ниятидамиз.

Ушбу логистик йўналиш орқали Ўзбекистондан қуруқ мева экспортини оширишга эришилади. Яъни, маҳсулот аввал поезд ёки юк машинасида Карачигача, кейин сув йўли орқали бошқа мамлакатларга етказилади.

Мазкур форум бизга фаолиятимизни янада кенгайтириш, янги ҳамкорлар топиш имконини беради.

Саид Ҳумаид Ал Зарий (Саудия Арабистони)

- Диёрингизга илк бор келишим. Бу мамлакат, меҳмондўст ўзбек халқи менда жуда илиқ таассурот қолдирди. Ўзбекистонда логистика, рақамлаштириш йўналишлари кенг ривожланаётганига гувоҳ бўлдик. Шу боис, айнан шу соҳаларга инвестиция киритишни режалаштиряпмиз.

Юксак даража ташкил этилган ушбу йирик форум хорижий ишбилармон доира вакиллари учун муҳим йўриқнома бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Шу билан бирга анжуман бизга Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳиятини, иқтисодий, ижтимоий имкониятини чуқур ўрганиш имконини берди.

Келажакда ҳамкорлар билан бирга Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида логистика йўналишида янги лойиҳа ишлаб чиқишни режалаштиряпмиз.

ЎзА мухбири Гўзал Сатторова ёзиб олди.