Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Форум Тошкент вилояти учун ҳам самарали бўлди
16:59 / 2022-03-29

Тошкент шаҳрида жорий йил 24-26 март кунлари ўтказилган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми стратегик ташаббусларни амалга ошириш ва халқаро бизнес ҳамжамиятига Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларини намойиш этиш учун янги майдон бўлди.

Форум муҳити, шунингдек, унинг бой ишбилармонлик дастури дипломатик мулоқот, конструктив фикр алмашиш, янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга хизмат қилди. Форум Ўзбекистон халқаро бизнес ҳамжамиятида инвестор учун энг қулай ва жозибадор шарт-шароитларни яратиш, хорижий шериклар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама чуқурлаштириш бўйича изчил иш олиб бориш йўналишини белгилаб берди. 

Тадбир доирасида савдо-иқтисодий, фан-техника, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 5-мажлиси бўлиб ўтди. Шунингдек, форум иштирокчилари икки томонлама учрашув ва музокаралар давомида фаол фикр алмашди. Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.  

Тадбирнинг амалий аҳамиятини алоҳида таъкидлаш жоиз, Форум якунлари бўйича 7,8 миллиард долларлик фирма шартномалари ва сармоявий битимлар тўплами имзоланди. 3,5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳам дастлабки келишувларга эришилди. Жумладан, Тошкент вилоятида ҳам бир неча аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди. Шунингдек, қиймати 2 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. 

Хусусан, араб сармоячилари билан Янгийўл шаҳрида турар-жой мажмуаси ва савдо кўнгилочар маркази қурилиши учун 25 миллион доллар, Хитой давлати билан "Ангрен" ЭИЗда газбетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 17 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш, латвияликлар томонидан 15 миллион доллар пул маблағлари йўналтирилиши ҳисобига Бўстонлиқ туманида дам олиш мажмуасини қуриш, турк инвесторлари билан 13 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотларини Оҳангарон туманида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда Қатар давлати ишбилармонлари томонидан 2 миллиардлик йирик лойиҳани амалга ошириш учун бир қатор битимлар имзоланди. АҚШ билан 20 миллион доллардан зиёд миқдордаги  экспорт шартномаларини амалга оширишга келишиб олинди.  


Нажмиддинхўжа Шарипов,  
Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи. 

ЎзА