French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Форум сайёҳлар оқимини кенгайтиришга замин яратади
13:57 / 2022-03-24

Тошкент халқаро инвестиция форуми дастурида туризм соҳасига алоҳида эътибор қаратилган.

Масалан, “Туризм секторига инвестиция жалб қилиш уфқлари” деб номланган, туризмни янада ривожлантириш мавзуси диққат марказида бўлган тадбирда юртимизда сайёҳлар оқимини кенгайтириш, меҳмонхона индустриясини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон туризмида “очиқ эшиклар” сиёсати юритилиши туфайли туризм йўналиши кенг ривожланиб, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар сони йилдан йилга ортиб бораётгани қайд этилди. Дарвоқе, юртимизга тўқсондан зиёд давлат фуқоролари учун визасиз кириш имкони яратилгани соҳани янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Мазкур форум ҳам республикага сайёҳлар оқимини кучайтириш, туризм йўналишида фаолият юритаётган махаллий ва хорижий ишбилармонларга янада кенг имконият яратишга кўмаклашиши эътироф этилди.

Баҳс-мунозара тарзида кечган йиғилишида соҳага инвестиция киритиш истагида бўлган инвесторларга мамлакатнинг туристик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Мамлакатимиз ва хорижий авиакомпаниялар салоҳияти, сайёҳлар учун яратилган қулайликлар, соҳага инновацион технологияларни жалб этишга доир масалалар муҳокама қилинди.

Гўзал Сатторова, ЎзА