Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Форум қизғин давом этмоқда
19:49 / 2016-10-28

Мамлакатимиз тиббиёт муассасалари замонавий ускуна ва технологиялар билан жиҳозланмоқда. Маҳаллийлаштириш дастури самарасида бу жараёнда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтаётган Х Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик концерни, “Дори-дармон” акциядорлик компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси, Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар комбинати, “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти, Навоий ва Хоразм вилоятлари корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тақдимотлари бўлиб ўтди.

Ярмаркада Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юздан ортиқ корхона 272 турдаги дори воситалари, 256 турдаги тиббий техника ва технология, буюм ва жиҳозларни намойиш этмоқда.

Мамлакатимиз тиббиёт муассасалари замонавий ускуна ва технологиялар билан жиҳозланмоқда. Маҳаллийлаштириш дастури самарасида бу жараёнда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Пойтахтимиздаги “Magnum medikal servis” корхонасида физиотерапия ва жарроҳлик соҳасида ишлатиладиган аппаратлар, замонавий бактерицид лампалар, лаборатория жиҳозлари ишлаб чиқарилаётир. Корхона раҳбари Отабек Жиянбоевнинг айтишича, 2007 йилда корхона ўн турдаги маҳсулот билан фаолият бошлаган бўлса, бугунги кунда юздан ортиқ тиббий асбоб-ускуна ишлаб чиқарилмоқда.

Форум қизғин давом этмоқда

Енгил саноат мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади. Корхоналарнинг қувватлари техник ва технологик жиҳатдан янгиланмоқда, жалб этилаётган хорижий инвестициялар ҳажми изчил ошмоқда. Бугунги кунда “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги тўрт юзга яқин корхона ташқи бозорга тайёр тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Ярмаркада соҳа корхоналари тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари, жумладан, Маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилган янги турдаги товарлар – меланж ип, аралаш толали ип, аралаш газламалар, бамбук толали калавали ип ва полотно, тўқимачилик дастгоҳлари учун бутловчи ва эҳтиёт қисмларни намойиш этмоқда.

Навоийлик тадбиркор Нафиса Содиқова раҳбарлик қилаётган кичик корхона юртимизда ишлаб чиқарилган табиий матолардан кўрпа-тўшак, ёстиқ ва уларнинг жилдлари, чойшаблар, сочиқ, катталар ва болалар учун трикотажлар, иш кийимлари тикиб, турли корхона ва ташкилотларга етказиб бермоқда.

– Ўтган йилги ярмаркада таълим масканлари, шифохоналар ва ижтимоий муассасаларга бир юз эллик миллион сўмликдан зиёд маҳсулот етказиб бердик, – дейди Нафиса Содиқова. – Бу галги ярмаркада ҳам маҳсулотларимизни кенг намойиш этиб, истеъмолчиларнинг талаб ва истакларини чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шу билан бирга, икки юз миллион сўмлик шартномалар имзоладик. Биз каби тадбиркорлар учун саноат ярмаркаси катта имкониятлар эшигини очмоқда.