Форум иштирокчилари Янги Ўзбекистондаги бизнес учун беқиёс имкониятларни кашф қилишига ишонч билдирилди
Халқаро конгресс марказида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ялпи мажлисдаги нутқини якунлар экан, бугунги форум барча учун янги-янги имкониятларни очиб беришига, иштирокчилар бўлиб ўтадиган мулоқотлар орқали Янги Ўзбекистондаги бизнес учун беқиёс имкониятларни кашф қилишига ишонч билдирди.
— Сизлар ўзингиз истаган тинчлик ва барқарорлик, қулай инвестиция муҳити ҳамда зарур кафолатларни айнан бизнинг юртимизда топасиз. Бунга мен Президент сифатида кафолат бераман.
Янги Ўзбекистон Сизнинг бизнес фаолиятингизда алоҳида ёрқин из қолдирадиган макон бўлиб хизмат қилади, деб ишонаман, – деди давлатимиз раҳбари ва форум ишида ўзаро манфаатли келишувларга эришилишини тилади.
Айни пайтда ялпи сессияда фикр алмашиш ва муҳокамалар давом этмоқда.
ЎзА