Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия МОҚ раҳбарлари иштирокида минтақавий форум ўтказилди.
Форум доирасида Украина Фанлар академияси академиги, профессор Владимир Платонов ва Украина Олимпия академияси президенти, профессор Мария Булатова Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бўлиб, дастлаб талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Меҳмонларда талабалар маданият саройи, кутубхона, спорт манежлари, бокс зали, музейи ва бошқа мажмуалар катта таассурот қолдирди.
Шундан сўнг хорижлик олимлар университет профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар ҳамда иқтидорли магистрлар, шунингдек, мураббийлари учун халқаро спорт ҳаракати ва олимпия тизимига оид бир қатор мавзуларда маърузалар ўқиди.
Учрашув сўнггида меҳмонларга “Университетнинг фахрий доктори” унвони ва эсдалик совғалар топширилди.
Ўзбекистон Жисоний тарбия ва
спорт университети матбуот хизмати.