Форс-тожик тарихий манбаларида эроний тилларга мансуб иқтисодий ва саноат терминлари этимологияси
Баҳром Саидкулович ТОШБОЕВ таянч докторант Самарқанд давлат университети Самарқанд, Ўзбекистон bahromsaidkulovich@gmail.com
Аннотация
Мақолада X-XIII асрларда форс-тожик тилида ёзилган тарихномалардаги иқтисодий соҳага оид ҳамда саноат соҳаси билан боғлиқ терминлар хусусидаги қарашлар таҳлил қилинади ва кейинги тадқиқотлар билан солиштирилади. Тадқиқ этилган “Тарихи Табарий”, “Форснома”, “Тарихи Байҳақий”, “Зайн-ул-ахбор”, “Тарихи Яминий”, “Систон тарихи”, “Бухоро тарихи” каби тарихий асарларда ғидрифий, муҳаммадий, мусаййибий каби пул бирликлари, занданажий миллий матоси ҳамда ҳамдостоний каби солиқ турига доир лексик бирликларнинг келиб чиқиши ҳақидаги этимологик қарашлар келтирилади.
Таянч сўзлар: этимология, ғидрифий, муҳаммадий, мусаййибий, занданажий, хирож, ҳамдостоний, саноқ саройи, тил тарихи, иқтисодий терминлар, миллий мато.