Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди
09:35 / 2023-06-08

Вазирлар Маҳкамаси “Маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошланган ёки бўлиб ўтган енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартибини белгилайди.

Низомда форс-мажор ҳолатларни тасдиқловчи сертификатни  олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ва уларни бериш тартиби; 

сертификат олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари; 

сертификатни расмийлаштириш ва беришни рад этиш тартиблари аниқ белгилаб берилган.

Сертификат талабгорнинг аризасига асосан Савдо-саноат палатаси томонидан расмийлаштирилади ва берилади. Сертификат бериш тўғрисидаги ариза Палатага тўғридан-тўғри ёки унинг расмий веб-сайти орқали берилиши мумкин.

Мазкур Низом талаблари ташқи савдо битимлари ва халқаро шартномалар шартлари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.