Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ягона туристик виза жорий қилади
18:35 / 2023-10-23

Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши – GCC мамлакатлари келгуси икки йил ичида ягона туристик виза амалиётга киритилишини маълум қилди. Бу аъзо давлатлар фуқароларига олти кўрфаз мамлакати бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради.

Бирлашган Араб Амирликлари “WАМ” ахборот агентлиги ёзишича, муайян мамлакат ички тизими тайёрлигини ҳисобга олган ҳолда, 2024-2025 йиллар оралиғида визага оид махсус қонун-қоида ишлаб чиқилади. Кўрфаз араб давлатлари ягона визаси жорий этилиши келгусида ўзаро халқаро сайёҳлар оқими ошишига олиб келади. Амирликлар Туризм кенгаши мамлакат ичида араб давлатларини бир-бири билан боғлайдиган сайёҳлик йўналишини ишлаб чиқди.

Сайёҳлар учун янги эшиклар очаётган ушбу умумий виза доирасида олти мамлакатга кириш имкони пайдо бўлади ва натижада Форс кўрфази минтақаси бўйлаб туризм иқтисодий ўсишни таъминлайди, - деди иқтисодиёт вазири Абдуллоҳ бин Туқ Ал-Маррий.

Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши мамлакатларида 837 сайёҳлик объекти мавжуд, шуларнинг 399 таси БААда жойлашган. Кўрфаз ҳудудидаги жами 224 сайёҳлик тадбиридан 73 таси туристик манзиллар сонига кўра минтақада етакчи ҳисобланган ушбу мамлакатда ўтган.

Шаҳноза Тоштемирова тайёрлади.

ЎзА