Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ташқи ишлар вазирлари фавқулодда йиғилиш ўтказди
Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ташқи ишлар вазирлари АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми шароитида ўз позицияларини мувофиқлаштириш ва минтақавий хавфсизликка таҳдидни баҳолаш учун фавқулодда йиғилиш ўтказдилар.
Учрашувга Эроннинг ҳарбий фаолияти, жумладан ракета ва дрон ҳужуми Кенгашга аъзо давлатлар ҳудудига тарқалиши мумкинлигидан хавотири сабаб бўлди. Бунга жавобан минтақавий давлатлар ҳаво кенглиги, муҳим инфратузилма ва оддий аҳолини ҳимоя қилиш чорасини кучайтирмоқда, деб ёзган “Azfront” нашри.
С.Раҳимов, ЎзА