Форишда таълим муассасалари 18 январдан иш бошлайди
Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳокимлигида ташкил этилган куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш штаби йиғилишида аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш ва тумандаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотларида ўқишни бошлаш ҳақидаги масала муҳокама этилди.
Штаб йиғилишида аномал совуқ бўлаётганлиги ва ҳудуд об-ҳавоси инобатга олиниб, тумандаги барча умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини расман жорий йилнинг 18 январидан бошлаши тўғрисида қарор қабул қилинди.
А.Қаюмов, ЎзА