Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фориш” полигонида Ўзбeкистон ва Ҳиндистон махсус операция кучлари ҳамкорлигида сeминар-трeнинг бошланди
11:59 / 2019-09-10

Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида Ҳиндистон ва Ўзбeкистон махсус операция кучлари ҳамкорлигида сeминар-трeнинг ўтказилмоқда.


Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида Ҳиндистон ва Ўзбeкистон махсус операция кучлари ҳамкорлигида сeминар-трeнинг ўтказилмоқда.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти ЎзАга маълум қилди.

Икки давлат махсус операция кучлари мутахассислари иштирокида ўтказилаётган семинар-тренингда дастлаб дунё ва минтақада кечаётган ҳарбий можаролар, турли террористик гуруҳларнинг олиб бораётган хатти-ҳаракатлари таҳлили, уларга қарши кўрилаётган чоралар, жанг олиб боришнинг замонавий усул ва услублари хусусида ўзаро фикр алмашилди. 

photo_2019-09-10_11-03-58.jpg

Шунингдек, Ҳиндистон ҳарбий хизматчилари ўз мамлакатидаги Қуролли Кучларнинг тузилиши, қўшин турлари, жумладан, терроризмга қарши олиб борилаётган дастурий ҳаракатлар ҳамда ушбу семинарга тайёрлаб келинган дастурлари билан таништирди.

Шу куни семинар-тренинг иштирокчилари “Фориш” тоғ дала-ўқув майдонида амалий машғулотларни олиб бориш бўйича ҳам тажриба алмашдилар. Хусусан, шаҳар ва тоғли ҳудудларда террористик гуруҳларни йўқ қилишда жанг олиб боришнинг ўзига хос кўринишлари намойиш этилди.

photo_2019-09-10_11-04-01.jpg

Машқларда кескин вазиятларда гуруҳ шахсий таркибининг тўғри қарор қабул қилиш, душманни яксон этишнинг энг самарали усулларини қўллаш, олиб борилаётган операцияларни имкон қадар беталафот олиб боришнинг усуллари ўз аксини топди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлатлари ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик кўлами кенгайиб бормоқда.