Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Форд 4 мингдан ортиқ офис ишчиларини қисқартиради
17:07 / 2022-07-18

Америка автомобиль ишлаб чиқарувчиси Форд Мотор 4000 дан ортиқ офис ишчиларини қисқартиришни режалаштирмоқда, бу яқин ҳафталарда эълон қилинади. Бу ҳақда "Wall Street Journal"  хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, қисқартиришлар Форднинг ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларига таъсир қилмайди. Улар, биринчи навбатда, Мичиган штатининг Дирборн шаҳридаги ички ёнув двигателли автомобиллар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи офис ходимларига таъсир қилади, чунки компания тобора кўпроқ электромобиллар ишлаб чиқаришга эътибор қаратмоқда.

Ўтган йил охириги ҳолатига кўра, Форд Шимолий Америкада 43 минг ходимга эга эди.

Форд харажатларни камайтириш учун қисқартиришни режалаштирмоқда, деди манбалар. Компания 2026 йилга бориб ҳар йили 3 миллиард доллар тежашга эришмоқчи.