Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Forbes соғлиқни сақлаш соҳасида миллиардерга айланган 50 киши рўйхатини эълон қилди
18:05 / 2020-12-24

BioNTech ва Moderna фармацевтика компаниялари раҳбарлари коронавирус пандемияси шароитида соғлиқни сақлаш соҳасида миллиардер бўлган 50 кишининг бирига айланди, деб хабар қилади Forbes.

2020 йил Forbes версияси бўйича мазкур соҳада 50 нафар янги миллиардер пайдо бўлди. Инвесторлар фонд бозорида вакцина яратиш, даволашнинг янги усулларини жорий қилиш, турли тиббий қурилмалар ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган компания активларига маблағини тиккандан кейин кейин уларнинг бойлиги кескин ортган.

 "Йилнинг энг кўзга ташланган янги миллиардерларига мисол қилиб коронавирусга қарши иккита муваффақиятли вакцина яратган, соф активлари январь ойида тез кўтарилган Германиянинг BioNTech компанияси бош директори Уғур Шаҳин ва Американинг Moderna компанияси раҳбари Стефан Банселни келтириш мумкин", – деб ёзади мазкур нашр.  

Forbes ҳисоб-китоби бўйича BioNTech бош директори Шаҳиннинг маблағи 4,2 миллиард долларга етган. Стефан Банселники эса 4,1 миллиард долларни ташкил этади.

 Янги миллиардерлар рўйхатига Shenzhen Kangtai Biological Products компанияси раисининг собиқ рафиқаси Юань Липин (Yuan Liping) ҳам қўшилди. Ушбу компания Хитойдаги вакцина ишлаб чиқарувчилар орасида етакчи ҳисобланади. Унинг мамлағи 4,1 миллиард доллар экани айтилмоқда. Рўйхатда кейинги ўринда Хитойнинг Contec Medical Systems компанияси раҳбари Ху Кун (Hu Kun) бормоқда. Бойлиги 3,9 миллиард долларни ташкил этаётган Ху Кун тиббий ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган компанияни бошқаради.

Кўплаб фармацевтика компаниялари коронавирусни даволаш ва вирус юқишининг олдини олишда учун энг самарали воситаларни ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Ноябрь ойи охирида Moderna ўзининг вакциналари дастлабки таҳлилларда 94,1 фоиз самара бергани ҳақида хабар қилди. COVID-19нинг оғир кўринишини юқтирган беморларни даволашда эса у 100 фоизлик натижа бергани айтилмоқда. BioNTech ва Pfizer компаниялари ноябрда вакцинанинг учинчи клиник синови муваффақият кечгани ҳақда маълум қилишди. Коронавирус юқишининг олдини олишда синов натижаси 90 фоиз самарали бўлгани маълум бўлди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалиниш билан боғлиқ жами 76,8 миллионта ҳолат рўйхатга олинган, 1,7 миллиондан зиёд бемор вафот этди.