Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Forbes: россиялик бойлар пайшанба куни 39 миллиард доллар йўқотди
12:29 / 2022-02-25

Пайшанба куни биржа савдоларида акцияларнинг арзонлашиб кетгани сабабли россиялик миллиардерлар жами 39 миллиард доллар йўқотган.

Энг кўп маблағни “Лукойл” президенти Вагит Алекперов, қўлдан чиқарди, деб ёзмоқда Forbes.

Россия акциялар бозори пайшанба куни 33,28 фоизлик қийматини йўқотган.

Бундан аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Украинада махсус ҳарбий амалиётлар бошлагани ҳақида эълон қилган эди. Шу муносабат билан АҚШ, ЕИ ва бошқа бир қатор мамлакатлар Россиянинг йирик банклари ва ташкилотларига санкция жорий қилди.

Нашрнинг ёзишича, 16 февралдан буён россиялик миллиардерлар жами 90 миллиард долларга камбағаллашган. Пайшанба куни эса энг кўп йўқотиш Вагит Алекперов чўнтагига тегишли бўлди. Шу куни унинг бойлиги 3,8 миллиард долларга ёки 15,4 фоизга қисқарган. Алексей Мордашовнинг пуллари нақ 3,3 миллиард (11,3 фоиз), Сулейман Керимовники 2,6 миллиард долларга (18,2 фоиз) қисқарган. Россиялик яна бир миллиардер Владимир Лисин пайшанба куни 2,5 миллиард доллар (8,3 фоиз) йўқотган.

Бундан ташқари, TCS Group асосчиси Олег Тиньков, "Норникел" хўжайинларидан бири Владимир Потанин ҳам анчагина маблағидан ажралгани айтилмоқда.