Нашр мазкур рўйхатга Еврокомиссия раҳбари Урсулу фон дер Ляйенни, Халқаро валюта жамғармасининг тақсимловчи директори Кристалину Георгиевани ҳам киритган.
Ушбу “зўрлар” рўйхатига бу гал BioNTech компанияси шифокори ва таъсисчиси Озлем Тюрежи ҳам қўшилди. У вакциналар бўйича мутахассис ҳисобланиб, унинг AstraZeneca компанияси вакциналарини яратишда алоқаси борлиги айтилмоқда. Рўйхатга шунингдек, Европа, Яқин Шарқ ва Африкада энг муваффақиятли аёл сифатида Сара Гилберт ҳам киритилди.
Бундан ташқари, Forbes ктта муваффақиятга эришган аёллар сафига адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори, Беларусь мухолифатининг мувофиқлаштирувчи кенгаши презедиуми аъзоси Светлана Алексиевични ҳам қўшди.Мазкур рейтингдан Европа марказий банки раҳбари Кристин Лагард, Жаҳон савдо ташкилоти раҳбари Нгози Оконжо-Ивеала ва Танзания президенти Самиа Сулуху Хассан ҳам жой эгаллашган.
Forbes, шунингдек, ушбу рўйхатга 52 дан 87 ёшгача бўлган IT соҳасида катта муваффақиятга эришган аёллар, ижодкорлар, иқтисодчилар, олимлар, турли компанияларнинг асосчилари ва таъсисчилари ҳамда бошқа кўплаб аёллар киритди.