Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фонд ташаббуси билан Фарғонада иккита тадбиркорлик субъекти иш бошлади
17:35 / 2021-03-19

Бугун «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг молиявий кўмаги билан Фарғона вилоятида 2 та янги корхона ишга тушди.

– Қўқон шаҳри, «Булоқбоши» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилаётган нон цехимиз аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишидаги ишларимизнинг узвий давомидир, – дейди корхона очилишида иштирок этган фонд республика бошқаруви раиси ўринбосари С. Каримов. – Корхона тўла қувват билан ишга тушса, яна 5 та янги иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, цехда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қўқонликларни сифатли ва арзон нон маҳсулотлари билан таъминлайди.

Куннинг иккинчи ярмида Боғдод тумани, «Мурувват» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам яна бир янги тадбиркорлик субъектининг очилиш маросими бўлиб ўтди.Фонд Боғдод туманида 4 гектар ерда интенсив боғ ташкил этмоқда. Боғда фонднинг «Кўркам маҳаллам» лойиҳаси доирасида мевали дарахт кўчатлари экилди.

Таъкидлаш керак, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ташаббуси билан бугунгача «Навбаҳор» сиҳатгоҳи, «Маҳалла муруввати» ва «Маҳалла ифтихори» корхоналари ташкил этилган эди. Мазкур 3 та тадбиркорлик субъектида 200 нафардан ортиқ ватандошларимиз меҳнат қилмоқда.

«Маҳалла» фонди

матбуот хизмати