Ташқи хавф-хатарларга бўлган ҳиссий реакцияларимиз қўрқув деб аталади. Бизнинг фобияларимиз ҳам биз ҳис қиладиган қўрқувнинг ўзгаришидир. Фобия – бу инсоннинг кундалик ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган вазиятдан қўрқиш. Фобия билан оғриган одамларни “фобик” деб ҳам аташ мумкин.
Ҳар бир жонзот ўзи хавфли деб билган ва ўзининг мавжудлиги ва ҳаётига таҳдид соладиган вазиятлардан инстинктив равишда қочади. Инсон онги бу қочишни қўрқув сифатида қабул қилади. Қўрқув, қайсидир маънода, олдиндан огоҳлантириш механизмидир. Хавфли ёки ҳаётига таҳдид соладиган вазиятлардан қочиб қутула олмаслик ёки улардан қочишга қарамай, ҳиссий жиҳатдан бўшашмаслик қўрқув назоратдан чиқиб кетганлигини англатади. Одамнинг ҳотиржам бўлишга қодир эмаслиги натижасида қўрқув ва ташвиш аста-секин кучайиб, ташвишланишни кўриш мумкин. Бу ташвиш инсоннинг кундалик ҳаётига салбий таъсир қилади. Бу содир бўлганда, биз ўзимизни ҳимоя қилиш механизмимиз ва инсоннинг олдиндан огоҳлантириш механизми деб таърифлаган қўрқув фобияга айланади. Бирор кишининг қўрқуви (фобияси) ҳар доим ҳам бирор нарса ёки вазиятга боғлиқ бўлмаслиги мумкин.
Мураккаб фобик ҳолатларда юрак уриши секинлашиши ва ҳатто ўлим ҳолати бўлиши мумкин. Бу ҳақида батафсилроқ маълумот олиш учун илмий психолог Феруза Алимовани суҳбатга чорладик:
Батафсил
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/2Sl613R6FQ4" title="Фобия - қўрқувлар олами" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Айтиш лозимки, фобияга чалинган инсонларни даволаш мумкин. Аммо буни уларнинг ўзлари жуда-жуда исташлари керак бўлади. Аввало шифокорлар беморнинг ўзи, унинг яқинлари, оила аъзолари билан суҳбат қуришади. Беморнинг яшаш тарзи, дўстлари ўрганилади. Унинг руҳий ҳолати кузатилади. Бундай беморлар комплекс даволаш усули орқали даволанади.
Фобияни даволашда руҳшунос билан узоқ вақт давом этадиган суҳбатлар, ваҳима ҳиссини йўқотишга, хотирани кучайтиришга, инсоннинг ақлий фаолиятини ишлашга мажбур этадиган дори-воситалари, асаб тизимини даволаш, гипноз усули каби яна ўнлаб даволаш усуллари мавжуд.
Шифокорлар, руҳшунослар фобиядан азият чекаётган инсоннинг аввало руҳий ҳолатини ўрганишади ва шунга кўра иш тутишади. Унга буюриладиган даво чоралари ана шунга боғлиқ бўлади.
"Саломатлик сирлари" туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини эътиборсиз қолдирманг.
М.Турдалиева, А. Содиқов,
ЎзА