English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Flowserve “Ўзбекистон-2030” стратегияси мақсадларини рўёбга чиқаришда мамлакатимизни қўллаб-қувватлайди
02:34 / 2025-11-07

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШнинг етакчи корпорациялари вакиллари мамлакатимиз билан саноатни модернизация қилиш, энергетика ва технология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрликларини билдирди.

Жумладан, “Flowserve Corporation” компанияси техник директори Картик Сивараман Ўзбекистон АҚШнинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкорларидан эканини таъкидлади:

– Фикримизча, бу кунлар компаниялар учун ҳам, Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун ҳам олтинга тенг имкониятдир. Ўзбекистон минтақадаги муҳим мамлакат. Компаниямиз оқим тизимини бошқаришга ихтисослашган. Ўрнатилаётган шериклик барқарорлик, модернизация ва энергетика хавфсизлиги билан боғлиқ “Ўзбекистон-2030” мақсадларига эришишда мамлакатингизга ёрдам бериш учун яхши имконият, деб биламиз.

Техасда жойлашган “Flowserve” корпорацияси энергетика, сув ва саноат тизимлари учун муҳандислик ечими бўйича жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади. Жамоа Ўзбекистон билан инновацион технологияларни жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш ва инфратузилмани модернизация қилиш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини изҳор этди.

Абдуазиз Хидиров, ЎзА