Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Флора Риданова “Меҳр дафтари” кўмагида уйли бўлди
15:33 / 2023-11-01

Юртимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар алоҳида эътиборга олиниб, улар давлат томонидан қўллаб-қувватланишида янги тизим жорий қилинди. Жумладан, “Меҳр дафтари” платформаси ишга туширилиши етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, уларга кўмак кўрсатиш ишларини йўналтиришга имкон бермоқда.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Боёвут туманида ҳам ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида вояга етган, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни уй-жой билан таъминлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилоятидаги Боёвут тумани ҳокимлиги, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамда бошқа мутасаддилар иштирокида туманда яшовчи, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Флора Ридановага Ховос тумани Гулбаҳор маҳалласидаги кўп қаватли уй-жойлардан бири тантанали равишда топширилди. Хонадон барча уй-рўзғор буюмлари, маиший техника воситалари билан жиҳозланган. Хонадоннинг ҳужжатлари шу куннинг ўзидаёқ Флора Риданова номига расмийлаштирилди.

– Бугун менинг ҳаётимда энг бахтли кун, – дейди Флора. – Президентимиз, ҳукуматимиз ташлаб қўймади. Мен ҳам “ватан”ли бўлиб юртимизнинг энг бахтли қизлари қаторидан жой олдим. Бунинг учун Ватанимга, Юртбошимизга, халқимизга доим хизмат қилишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.

Ш.Суяров, ЎзА мухбири