Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Фирма номларини бериш ва улардан фойдаланиш тартибларини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, фирма номларини банд қилиш ва улардан фойдаланиш тартибларини такомиллаштириш, бу борада қонунчилик ҳужжатларидаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида:
а) Давлатнинг расмий ва қисқартирилган номини фирма номига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти:
давлатнинг расмий ва қисқартирилган номини фирма номига киритиш тўғрисида ариза бериш;
давлатнинг расмий ва қисқартирилган номини фирма номига киритиш тўғрисида аризаларни кўриб чиқиш;
б) Фирма номларини банд қилиш учун буюртма бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти:
фирма номларини банд қилиш учун буюртма бериш;
фирма номларини банд қилиш учун буюртмаларни кўриб чиқиш тасдиқланди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, фирма номлари бўйича давлат хизматлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.
ЎзА