Фирибгарнинг режаси амалга ошмади
Бухоро вилоятида хорижий компаниянинг бизнес дастурига аъзо қилишни ваъда қилган фирибгар аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Натижада фуқаро М.Н. фуқаролар З.Ш. ва Л.Д.нинг ишончига кириб, уларни “N.M.” хорижий компаниясининг бизнес дастурига аъзо қилиб, компания электрон бизнес дастурида очилган шахсий профилларини активлаштириш учун жами 6 минг 800 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА