Фирибгарнинг режаси амалга ошмади
Бухорода яна бир фирибгарлик ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Ғиждувон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Вобкент тумани педагогика коллежи директор ўринбосари М.О. мазкур коллежнинг мактабгача таълим факультети сиртқи йўналишига имтиҳонларсиз ўқишга киритиш эвазига фирибгарлик йўли билан туманнинг “Гаждумак” маҳалласи Оқгул қишлоғидаги “Ал-Жаҳон” кафесида фуқародан кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.О. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА