Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фирибгарнинг режаси амалга ошмади
09:48 / 2022-07-18

Бухорода фирибгарлик жинояти фош этилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор профилактик тадбир ўтказилди. Унда фуқаро О.Т. ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланди. Маълум бўлишича, Жондор тумани “Шўробод” маҳалла фуқаролар йиғини Янгиҳаёт қишлоғи ҳудудида жойлашган “Настарин” ресторани олдида таниши фуқаро О.Ш. нинг бошқа бир таниши фуқаро Х.Б. га тегишли бўлган “ВАЗ-2106” русумли автомашинанинг транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасидаги двигател рақамини рақамсиз қилиб беришни ваъда қилади. Уни алдаб ишончига кириб фуқаро О.Ш. дан кимёвий ишлов берилган 3 миллион сўм миқдоридаги пулларни олиш вақтида қўлга олинади.   

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, ИИВ ШХББ Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда юқоридаги манзил олдида фуқаро М.Х. га ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган назарий ва амалий имтиҳондан ўтказиб беришни ваъда қилади. Унинг ҳам ишончига кириб, ундан кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ долларини олиш вақтида тегишли тартибда қўлга олинади.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро О.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Зариф Комилов, ЎзА